САХОВАТЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Республикамиз бўйлаб турли соҳа вакилларининг ҳамкорликда амалга ошираётган ишлари аҳолининг турмуш тарзини яхшиланишига хизмат қилмоқда десак муболаға бўлмайди. 
Хусусан, Фарғона вилоятида Миллий гвардия ва ҳарбий прокуратура масъул ходимлари томонидан маҳаллалар кесимида олиб борилаётган ўрганиш ишлари натижасида аниқланган айрим кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган хонадонларга ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.
Куни кеча Қўқон шаҳрида истиқомат қилиб келаётган оилалардан бирига 10 ёшли фарзандининг ногиронлиги туфайли октябрь ойига режалаштирилган жарроҳлик операциясига моддий ёрдам кўрсатилиши келишиб олингани яна бир хонадоннинг қувончига сабаб бўлди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА