ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан пандемия шароитида хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини узлуксиз таъминлаш мақсадида доимий фаолият олиб борилмоқда.

Хусусан, 2020 йилнинг 20 ноябрь куни Миллий гвардия Халқаро хамкорлик бошқармасида Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташеси полковник А. Земзеров билан ишчи учрашуви ўтказилди.

Учрашувда, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи полковник Н. Муинова мамлакатимиз ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шерикчилик алоқалари ўрнатилганини кўрсатиб ўтиб, Миллий гвардиянинг Россия Федерацияси Қуролли Кучлари билан ҳарбий ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.

Ўз навбатида, Россия Федерацияси Ҳарбий атташеси полковник А. Земзеров фурсатдан фойдаланиб, икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Дўстона ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув сўнгида икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор келишувларни амалга ошириш ҳамда ўзаро ишчи учрашувларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА