БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ!

Ватанпарварлик ойлиги доирасида амалга оширилаётган тадбирлар қаторида куни кеча Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида "Биз буюк юрт фарзандларимиз" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Икки йўналишда, хусусан ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш бўйича: "Бу менинг ватаним!" мавзусида "Энг яхши бадиий асар", " Энг яхши мусиқий асар", "Мен севиб ўқиган китоб" ҳамда " Энг яхши шеър ижрочиси" мавзусида танловлар ўтказилди.

Шунингдек, ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён этиш мақсадида спортнинг мини футбол, воллейбол, стол тенниси, шахмат, шашка, турникда тортилиш турлари бўйича муассаса тарбияланувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши ҳамда чемпионлар Ҳасанбой Дўстматов, Ришод Собиров, Ихтиёр Наврузовлар билан ёшлар учрашуви ҳамда спорт бўйича мастер класс ташкил этилди.

Тадбирнинг бадиий қисми бўлган маънавий-маърифий концерт дастурида Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида муассаса тарбияланувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил этилган танлов ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган иштирокчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА