МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ-ТЕХНИК ИНСТИТУТИДА ХИТОЙ ТИЛИ ДАРСЛАРИ БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида профессор-ўқитувчилар жамоаси, тадқиқотчилар ва курсантларнинг хитой тили бўйича дарслари бошланди.
Машғулотларни Хитой тил таълими ва ҳамкорлик марказининг малакали ўқитувчиси Ван Чунхой хоним олиб бормоқда. Ташкиллаштирилган илк машғулот давомида курсантларни қизиқтирган нутқнинг долзарб мавзулари келишиб олиниб, тил курсини ўтказиш тартиби ва методикаси тушунтирилди.
Дарсларнинг асосий мақсади – таълим олувчиларнинг хитой тилидаги оғзаки ва ёзма нутқ кўникмаларини шакллантириш ва уларни амалда қўллашни ўргатиш.
Бундан ташқари, Хитой тили ва хитой маданиятини чуқур ўрганиш мақсадида Институтда иккита тематик синфлар яратиш зарурлиги ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, иқтидорли курсантларни хитой тилини мукаммал ўрганиши учун Хитой Халқ Республикасининг нуфузли олий ўқув юртларига юбориш масалалари кўриб чиқилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА