ТЕАТР – МАЪНАВИЯТ ВА ТАРАҚҚИЁТ САҲНАСИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Сирдарё вилояти бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида вилоят мусиқали драма театри актёрлари иштирокида ижодий учрашув ташкил этилди.

Тадбир аввалида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда меҳмонлар ўқувчи ёшлар томонидан берилган барча саволларга атрофлича жавоб бердилар. Шундан сўнг, муассасага ташриф буюрган театр жамоаси тарбияланувчилар учун “Инсон ўзинг” деб номланган трагикомедия жанридаги спектаклни намойиш этиб бердилар. Саҳна кўринишида бир оила аъзоларининг ўртасидаги меҳр-оқибат, садоқат, Она юртга муҳаббат, инсоний фазилатлар каби туйғулар ўз аксини топган бўлиб, ўқувчи томошабинларда ўзгача таассурот қолдирди.

Албатта, оила тўғрисидаги мавзулар ва жамиятдаги муҳит келажак авлодни инсонпарварлик руҳида тарбиялашда беқиёс ўрин тутади. Зеро, Ота-боболаримиз томонидан минг йиллар давомида шакллантирилган ва асрлар оша сайқалланиб келаётган маънавий меросимиз бўлган эзгу қадриятлар ёшлар дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам беради.

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА