МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ КОРEЯ РEСПУБЛИКАСИГА ТАШРИФИ

Жорий йил август ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони бошчилигидаги Миллий гвардия делегациясининг Жанубий Кореяга расмий ташрифи амалга оширилди.

Мазкур сафарнинг асосий мақсади Корея Полицияси Миллий Агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш ҳамда жамоат хавфсизлиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг мақбул йўналишларини муҳокама қилиш, шунингдек ушбу Агентлик бўлинмаларининг фаолияти билан яқиндан танишишдан иборатдир.

Корея Полицияси Миллий Агентлиги раҳбарияти билан учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Корея Полицияси Миллий Агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш масаласи муҳокама қилинди.

Ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор масалалар юзасидан Сеул шаҳрининг ситуацион маркази, Йонгин шаҳрида жойлашган Корея полиция миллий университети ва Корея Полицияси Миллий Агентлигининг махсус бўлинмаларни тайёрлаш маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА