МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯЧИЛАРИ МАЪНАВИЯТ МАЙДОНИДА!

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона вилоятида жойлашган бўлинмаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси  ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Энг фаол китобхон”  кўрик танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси  ҳарбий хизматчилари ва Фарғона шаҳар ўқув маркази шахсий таркиби иштирокида бўлиб ўтган танловда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенати аъзоси, Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўзбекистон халқ шоири Турсун Али ҳамда махалла фаоллари мехмон бўлишди.

“Энг фаол китобхон” кўрик танлови ғолиблари ва иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги номидан  диплом ҳамда эсталик совғалар топширилди.

Маънавият билан уйғун бўлмаган жисмоний етуклик ҳеч қачон эзгу ғояларга хизмат қилмайди, деган эди буюк саркардалардан бири. Дарҳақиқат, пичоқ ғаразгўйнинг қўлида жиноят қуроли, наққошнинг қўлида эса санъат асарини яратувчи анжомга айланади. Мард ва жасур ҳарбийларимизнинг кучини юксак маънавий озуқа билан бойитиб борсак, мамлакатимизнинг суянч қўрғонларини икки карра мустаҳкамлаган бўламиз. Зеро она Ватанимизнинг шонли келажаги ҳар томонлама камол топган фидоий, шижоатли, ташаббускор ёшлар билан янги марралар сари бардавом бўлади.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА