ОЛИБ ҚОЧИЛГАН АВТОМАШИНА ЭГАСИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Жорий йилиинг 20 август coaт 20.50лар чамаси Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси “Клаус” кафе ёнида жойлашган автоювиш шахобчасига ювиш учун қолдирган фуқаро М.С га тегишли бўлган “NЕXIA-З” русумли автоулов олиб қочилганлиги ҳолати юзасидан жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан хизматга жалб қилинган барча йўналишдагиларга хабар берилган.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани йўналишида автопатрул хизмати таркибида бўлган ИИББ ППХ ходими ва Миллий гваридия ҳарбий хизмачилари томонидан биргаликда олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида шу куни соат 22.20 ларда Яшнаобод туманида жойлашган “Паркент плаза” хизмат кўрсатиш шахобчалари ёнида олиб қочилган автоулов ҳаракатланаётган вақтида тўсиб ушланган.

Жиноятда гумондор шахсни ва автоуловни Мирзо Улуғбек тумани
6-ИИБга топширилган.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА