ҒАЛАБА МУБОРАК!

Россия Федерациясининг Грозний шаҳрида бокс бўйича Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди. Турнирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Айболди Дауренулини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратиб, ажойиб ғалабага эришди.

Келаси ой бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берган мусобақа терма жамоамиз учун 2 та олтин ва 6 та бронза медали билан якунланди.

Боксчиларимизга келгуси мусобақаларда юқори шохсупаларни эгаллашларини тилаб қоламиз!

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА