
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА
Меҳр-мурувват, саҳоватга йўғрилган хайрли ишлар халқимизнинг юксак инсоний зийнатларидан бўлиб, неча асрларки, кишиларни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка ундаб келмоқда. Бу каби тадбирлар кўламининг тобора кенгайиб бораётгани эса юртимизда инсон ва унинг қадри ҳар нарсадан устун эканлигига бир ишорадир.
Муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, бир-биридан ҳол-аҳвол сўраш халқимизга хос қадрият саналади. Миллий гвардия вакиллари эса мард ва жасур, тинчлик ва хавфсизлик йўлида камарбаста, шу билан бирга ўз тақдирини эл-юрт тақдири билан уйғун кўрган инсонлардир. Республика миқёсида энг улуғ, энг азиз айём – Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида ўзаро ҳамжиҳатлик, дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар бошлаб юборилди. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан ана шундай хайрли ишлар амалга оширилди. Соҳа ходимлари Термиз шаҳрида жойлашган “Жўйжангал” маҳалласида яшовчи ногирон, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотганларнинг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар, маҳаллада истиқомат қилувчи яна 40 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уйига борилди ҳамда барча оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб, байрамона кайфият улашилди.
Шу каби тадбир Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Миллий гвардия бўлинмаси томонидан ҳам ташкил этилди. Қўқон шаҳрида жойлашган 2-сонли меҳрибонлик ва қариялар уйига беминнат маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилиб уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Ҳаётидан мамнун кишида эртанги кунга ишонч туйғулари мустаҳкамланади. Дилларга хушнудлик бағишлаган хайр-саҳоват тадбири юртдошларимиз қалбида ўчмас, ёрқин бир хотира сифатида муҳрланди.
Сайт ҳақида фикрингиз
Натижаларни кўрсатишЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
Веб-сайтга ўтингЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА