МУСТАҚИЛЛИКНИ АСРАШ ЭР ЙИГИТЛАР БУРЧИДИР

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган бўлинмасида куни кеча махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди. Ўқув машғулотда «Шимоли-ғарбий» ҳарбий округ ҳарбий қисмлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ДХХБ, ФВВ куч ва тузилмалари юқори жанговар шайликка келтирилди. Махсус операция ҳудудига барча куч ва жанговар тартиб элементлари етиб келди.

Ўтказилган махсус-тактик ўқув давомида ҳарбий хизматчиларнинг эпчиллиги ва ўз вазифасини аъло даражада бажариши синовдан ўтказилди. Кўргазмали махсус-тактик ўқув якунида келгусидаги ҳамкорлик масалалари белгилаб олинди.

Амалга оширилаётган махсус-тактик ўқув машғулотлари ҳарбий хизматчиларни билим ва тажрибасини ошириб, фаровон ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА