ВАТАН ҲИМОЯСИГА БEЛ БОҒЛАГАН ЎҒЛОНЛАР

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик айёми энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтининг 1-босқич курсантлари ҳарбий ва Миллий гвардия қасамёдини қабул қилишларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тантанали маросимга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари ҳамда курсантларнинг
ота-оналари ташриф буюришди.

Тадбирда сўзга чиққан ва қўшалоқ байрам иштирокчиси бўлган фахрийлар, таниқли актёрлар ва курсантларнинг ота-оналари томонидан қасамёд ҳар бир ватан ҳимоячиси учун муқаддас эканлиги, унга содиқлик – берилган ваъдага вафо, ор-номусни ҳимоя қилиш ҳақиқий ватанпарварларга хос бўлган хусусиятлардан бири эканлиги эътироф этилди. 

Тадбир тафсилотларини республикамиз оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида, мухбир ва журналистлар ташриф буюришди.

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилинган 1-босқич курсантларининг қасамёдига бағишланган тантанали маросим мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами куни ўтказилганлигининг ўзи дан сўнг, таниқли санъаткорлар ва Институт бадиий ҳаваскорлик ансамбли иштирокида байрам концерти намойиш этилди.

 

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА