ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари, ходимлари, ишчи ва хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ўртасида Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилиниб келаётган тадбирлар қаторида «Энг улуғ ва энг азиз» анъанавий фототанлов ҳам ўтказилди.

Мазкур танлов дастлаб Миллий гвардия бўлинмаларида қўшилма бошқарма, муассасалар миқиёсида жойлардаги соҳа мутахассисларини кенг жалб қилган ҳолда юқори савияда ўтказилиши таъминланди. 

Ғолибликни қўлга киритган энг сара асарлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бошқармасида жамланиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ўзбекистон маданият ва санъат кўргазмаси мутахассислари томонидан тузилган махсус комиссияга тақдим этилди.

Махсус комиссия мутахассислари томонидан:

3-ўринга Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Миллий гвардия бўлинмасининг шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиси катта сержант Юнусов Дилшод Баходирович томонидан яратилган асар; 

2-ўринга Ҳарбий-техник институтининг 2-босқич курсанти Юлдашев Авазбек Панжи ўғли томонидан яратилган асар;  

1-ўринга Жиззах вилоятида жойлашган Миллий гвардия  бўлинмасининг шартнома асосидаги ҳарбай хизматчиси оддий аскар Бобожонов Жасур Аъзамбаевич томонидан яратилган  асар муносиб, деб топилди.

Ғолибликни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар “Миллий гвардия қўмондонининг фахрий ёрлиғи”  ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирландилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА