СОҒ ТАНДА – СОҒЛОМ АҚЛ

Юртимизда жорий йилнинг август-октябрь ойлари “Халқ саломатлиги” ойлиги деб белгилангани бежизга эмас. Сабаби ҳар бир инсон соғлом турмуш тарзини ўзига одат қилса, келажак авлоднинг саломатлиги таъминланади.

Мана шундай мақсадлар ила республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларини спорт турларига оммавий жалб этиш бўйича бир қатор ишлар мунтазам олиб борилмоқда. Шу жумладан, куни-кеча Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган 1-сонли болалар спорт мактабида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.

   

Мазкур мусобақада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг фарзандлари югуриш, узунликка сакраш, тўп улоқтириш каби шартларда ўзаро беллашдилар.

Спорт тадбири давомида барча болажонлар учун мусиқий дастур ташкил этилди.

Мусобақа якунларига кўра ғолиб ҳамда барча иштирокчи болалар Қўриқлаш хизмати раҳбариятининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

   

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА