БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ

Республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг барча бўлинмаларида Юртбошимизнинг “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳаси ва китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича” 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш давом этмоқда.

Айнан шу мақсадда ва “Халқ саломатлиги” ойлиги муносабати билан куни-кеча Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчи ёшлари иштирокида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Ушбу тадбир ёшлар ўртасида турли машқлардаги эстафета ва спортнинг кўплаб турларини қамраб олган шартларда бўлиб ўтди. Тарбияланувчи ёшлар орасида соғломлик ва баркамолликни тарғиб қилишга, уларнинг эпчиллигини синовдан ўтказишга қаратилган ушбу мусобақа ёшларга кўтаринки шижоат бағишлади. Шунингдек, ушбу мусобақа уларнинг чиниқишлари ва айнан спорт соҳасига бўлган қизиқишларини ортишида хизмат қилиши табиий.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА