ҲАРБИЙ-ТЕХНИК ИНСТИТУТИ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ

5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Махсус авария тиклаш бошқармасида “Ёшлар орасида оммавий спорт тадбирларини ривожлантириш” ойлиги муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Тошкент вилоятида жойлашган барча ҳарбий қисм ва муассасалар жамоалари иштирокида турли хил спорт турлари бўйича мусобақа ва “Заковат” интелектуал ринг ўйинлари ташкил этилди.

Спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари, тортилиш машқлари ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича ўтказилган мусобақаларда иштирокчи жамоалар орасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.

Умумий натижаларга кўра Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА