МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ЁШЛАР ОРКЕСТРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Жорий йилнинг 23-26 август кунлари Россия Федерацияси Москва шаҳрида ўтказилган “Спасская башня” халқаро ҳарбий-мусиқий фестивалида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг ўқитувчи ва ўқувчилари муносиб иштирок этганликлари, халқаро майдонда мамлакатимиз нуфузини оширишга қўшган ҳиссаларини ва жонкуярликларини муносиб тақдирлаш мақсадида фестивалда иштирок этган ёшлар дамли чолғу оркестри Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Шунингдек, делегация таркибида бўлган ўқитувчи ва ходимларга эсдалик совғалари ҳамда оркестрдаги барча иштирокчи ёшларнинг ота-оналарига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигининг Ташаккурномаси тақдим этилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА