“КИТОБ ЎҚИ ВА ХИЗМАТДОШИНГГА УЛАШ” АКЦИЯСИ

Мамлакатимизда илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган. Айнан шу жиҳатлар акс этган акция «Китоб ўқи ва хизматдошингга улаш» номи остида юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг барча бўлинмаларида давом этмоқда.

Шу жумладан, мазкур акция доирасида китоб ярмаркалари мунтазам равишда ташкил этиб келинади. Ярмаркада китоб харид қилиб, уни ўқиб бўлган ҳарбий хизматчи ёки ходим китобни ўз хизматдошига бериб туришига келишилган. Китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган бу тадбирларда ҳарбий хизматчи ва ходимлар асарлар ҳамда ундаги қаҳрамонлар ҳақидаги ўз таассуротларини улашиш, шунингдек, турли савол-жавоблар, баҳамжиҳатликдаги баҳс-мунозалар билан қизғин кечади.

Маълумки, аҳолининг интеллектуал ва маънавий-эстетик эҳтиёжини қондириш, хусусан, ёшларни мустақил фикрлайдиган, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга, чинакам ватанпарвар ва маънан баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёсдир. Бадиий адабиёт ўқиш oрқали китoбxoннинг бадиий идрoки, мустақил фикрлаш қoбилияти, мутoлаа маданияти, Ватан тақдири учун жавoбгарлик туйғуси тарбияланади.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА