МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚЎМОНДОНЛИГИ УСТОЗЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТДИ

1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси кўмондонлиги томонидан Миллий гвардиянинг таълим тизимида фаолият кўрсатиб келаётган барча педагог ва ўқитувчилар учун “Қалбимизнинг тўридасиз, азиз Устозлар!” мавзусида байрам дастури ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси кўмондонлигининг масъул офицерлари, Миллий гвардия мусиқа академик лицейи, “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи, ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ҳарбий-техник институти ҳамда ихтисослаштирилган синфларнинг устоз ва мураббийлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур мусиқий дастур доирасида юртбошимизнинг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган табриги ҳамда Миллий гвардия қўмондонининг самимий тилаклари ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўлида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар муносиб тақдирландилар.

Ўзининг ҳаётий тажрибасини ёш авлод тарбиясига бахш этаёган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА