
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА
Аввал ҳам маълум қилинганидек, мамлакатимизда Жиу-житсу спорт турини ёшлар орасида кенг оммалаштириш борасида бир қатор кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу жумладан, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида “Ўзбекистонда Жиу-житсу спортини ёшлар орасида янада оммалаштиришнинг истиқболли режаси” мавзусида Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси томонидан семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбир бошида Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси раҳбариятидаги ўзгаришлар билан таништириб ўтилди. Мазкур ўзгаришларга мувофиқ:
Жўраев Жасур Махшарович – Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси раиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
Усмонов Камол Хошим ўғли, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти кафедраси бошлиғи, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент – Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди
Набиев Ғайрат Абдуллаевич – Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси бош котиби лавозимига тайинланди.
Йиғилиш давомида Федерация раиси ўринбосари “Шуҳрат” медали соҳиби К.Усмонов тадбирдан асосий кўзланган мақсад федерациянинг ишларини янада жадаллаштириш ҳамда режага асосан бўлиб ўтадиган мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва кучли спортчиларни республикамизда бўлиб ўтадиган мусобақаларга олиб чиқиб, ғолиб бўлган спортчиларни нуфузли ҳалқаро мусобақаларга тайёрлаш эканлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Қизғин баҳс-мунозарали ушбу семинар-тренингда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан боғлиқ бир қатор истиқболли режаларнинг қабул қилинганлиги Ўзбекистон Жиу-житсу федерациясининг кейинги фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.
Сайт ҳақида фикрингиз
Натижаларни кўрсатишЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
Веб-сайтга ўтингЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА