АЖДОДЛАРИМИЗ АМАЛЛАРИНИ АВЛОДЛАРГА ЕТКАЗАЙЛИК

Давлатимиз раҳбари ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб бериш билан бирга 5 муҳим ташаббусни илгари сурганлиги барчага маълум. Уларнинг ҳар бири ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйишга қаратилган.

Мамлакатимизда мазкур вазифаларни бажариш бўйича аҳоли ўртасида кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг юртимиз бўйлаб барча бўлинмаларида ҳам ташаббусларнинг ижроси юзасидан мунтазам равишда туркум тадбирлар ташкил этиб келинади.

Айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишни назарда тутадиган тўртинчи йўналишнинг ижроси Миллий гвардия вакиллари орасида кенг тарзда амалга оширилмоқда.

Сўнгги кунларда Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жойлашган бўлинмалар ҳарбий хизматчилари учун махсус китоб ярмаркаси ташкил этилди. Унда ҳар бир “харидор” камида иккитадан китоб сотиб олди.

Шунингдек, Андижон ва Бухоро вилоятидаги Қўриқлаш бўлинмаларида “Китобхонлик кечаси” ўтказилди. Тадбирга буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига оид асарлар, ўзидан улкан маънавий мерос қолдирган адибларнинг китоблари олиб келинди. Китобхонлик кечасида иштирок этган ходимлар ўзларини қизиқтирган китобларни харид қилиб, ўқиб якунлаган китоблари бўйича фикр алмашдилар.

Мазкур китоб ярмаркалари ва китобхонлик кечалари Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат олиб бораётган ҳеч бир ҳарбий хизматчи ва ходимни четлаб ўтгани йўқ. Бу эса эгнида ҳарбий либос, табиатида эса жиддийлик ва қатъиятлилик бўлгани билан, тинчлик посбонларининг китобга бўлган меҳри ўзгача эканлигидан дарак беради.

   

   

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА