ЧЎКАЁТГАН АЁЛ ҚУТҚАРИБ ҚОЛИНДИ

Инсон ҳаёти ҳар нарсадан азиздир, ҳар қандай ишдан устундир. Ана шу азиз неъматнинг қадрини билган одам ўзгалар тақдирига лоқайд бўлмайди. Бу каби инсонлар кўп, улардан бир қисми ўз тақдирини эл-юрт тақдири билан уйғун кўрган соҳа вакилларидир.

Жорий йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланаётган Амударё устидаги тоифаланган “Қипчоқ понтон кўприги”дан номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташлаган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Маълум бўлишича, 2019 йил 10 октябрь куни соат 11:30 лар чамасида “Cobalt” русумли автомашинадан номаълум аёл киши кўприк олдида тушиб қолиб, ўзини дарёга ташлаган. Кўприк ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан чўкаётган аёлни сувдан олиб чиққанлар.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда туман ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА