ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Сурхондарё вилоятидаги бўлинмаси ташаббуси билан Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида “Менинг ҳудудимда жиноят бўлмайди” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўлинмаси масъул офицерлари, Термиз давлат университети раҳбарияти, Термиз шаҳар Ички ишлар идораси ва Адлия бўлими мутасадди ходимлари ҳамда мусулмонлар идораси вакили иштирок этдилар.

500 нафар иштирокчилар қатнашган йиғилиш давомида университет билан ҳамкорликда ушбу соҳа ва мавзуда кўплаб давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилаётгани, аҳоли ўртасида нафақат жиноятчиликка қарши курашиш, балки уни олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани ўзининг натижасини бераётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, бугунги кунда пиротехника воситаларининг мавжуд турлари ва уларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири, қонунчиликга кўра ушбу фаолият билан шуғулланган фуқароларга маъмурий жавобгарликдан тортиб жиноий жавобгарликкача чора кўрилиши таъкидлаб ўтилди.

   

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА