ҲАРБИЙЛАР БИЛАН СУҲБАТ ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУСИНИ ОШИРАДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг юртимиз бўйлаб барча бўлинмаларида ҳафтанинг бир куни “Ватанпарварлик ва маънавий юксалиш куни” этиб белгиланган. Бу кунда ҳарбий хизматчи ва ходимлар маънавий-маърифий тадбирлар ва давра суҳбатларида иштирок этадилар.

Шу муносабат билан куни кеча Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган бўлинмаси ташаббуси билан Нукус шаҳридаги 25, 36 ва 49 сонли умумтаълим ўрта мактабларининг юқори синф ўқувчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Ватанпарварлик руҳидаги учрашув давомида ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва мезонлари, ундаги мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтиш, ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлашга доир олиб борилаётган ишлар юзасидан ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Давра суҳбатининг якуний қисмида ёшлар иштирокида отиш тайёргарлиги бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса ўқувчи ёшларни ҳарбий хизматга қизиқишини янада ошириш, “Ватан ҳимоячиси” деган олий ва шарафли касб эгаси бўлишга тайёрлашдан иборатдир.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА