ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ТЕЗКОР ЁРДАМ КЎРСАТДИЛАР

Юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигидек азиз неъматларнинг қадрини билган ҳар бир инсон атрофида рўй бераётган ҳолатларга лоқайд бўлмайди.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Туркистон санъат саройи атрофида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 20:40 лар чамаси ушбу йўналишдаги Анҳор каналида чўкаётган  аёл ҳаёти сақлаб қолинди.

Анҳорда чўкаётган ва ёрдам сўраган аёлни кўриб қолиб тезкорлик билан уни сувдан олиб чиққан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант З.Эргашев ва унинг шериклари ёрдами билан Қашқадарё вилоятида 1980 йилда туғилган фуқаро Ю.Х. шифохонага етказилган ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда Шайхонтоҳур тумани ички ишлар ходимлари  томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА