“ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН” ТАНЛОВИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР…

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маънавият ва маърифат бўлими, вилоят Ахборот кутубхона маркази ҳамда Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН” танлови ташкил этилди. Ушбу танловда 46 нафар иштирокчи ўз билимларини синовдан ўтказди.

Танлов натижаларига кўра, 1 ўрин Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ходими А.Жумаевга, 2 ўрин Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Н.Ризаевга ҳамда 3 ўрин Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ходими А.Ғаффоровга насиб этди.

Тадбир якунида ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА