САХОВАТДАН ЯРАЛГАН ТИЛАК, УРИБ ТУРСИН МЕҲРИБОН ЮРАК!

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўз хизмат бурчларини бажариш билан бирга ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмасликка қаратилган бир қатор ишларни амалга ошириб, ёш авлодни ҳам бундай эзгу ишлар йўлида бирлаштирмоқдалар.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Навоий вилоятида юрак хасталигига чалинган ёшларни даволашга қаратилган “Меҳрибон юрак” хайрия акцияси доирасида Навоий шаҳри бўйлаб бўлиб ўтган юриш марафонида Навоий вилояти Миллий гвардия бошқармасининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари иштирок этдилар.

Шунингдек, мазкур хайрия акциясида ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этиш билан бир қаторда юриш марафони қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашда ўз хизмат бурчларини бажардилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА