“ARAL MARATHON” ЎЗ ЯКУНИГА ЕТДИ

Олдин хабар қилинганидек, Орол денгизи муаммоларига бағишлаб “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида биринчи “Aral Marathon” халқаро экологик марафони ташкил этилган эди.

Жорий йилнинг 17 октябрь кунида Тошкент шаҳридан старт олган мазкур марафон Самарқанд, Бухоро, Ургенч, Нукус шаҳарларидан ўтиб, 22 октябрь куни Мўйноқ шаҳрида ўз якунига етди. Югуриш тадбирларининг якуний қисмида маҳаллий ёшлар, ҳамкор ташкилотлар фаоллари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Бошқармаси ва Қўриқлаш Бошқармасидан 150 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этдилар.

Шу билан бирга, барча иштирокчилар Орол бўйи аҳолисининг муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал қилишда инновацион технологиялардан фойдаланиш бўйича ўтказилган йиғилишда қатнашиб, ўз ғоялари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан фаол ёшларга, Мўйноқ шаҳридаги кам таъминланган оилалар ва уларнинг фарзандларига эсдалик совғалар топширилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, марафоннинг барча босқичларида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашда сидқидилдан хизмат қилдилар.

 

 

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА