Facebook ижтимоий тармоғида Фарғоналик блогер Баҳодирхон Элибоев томонидан “Миллий гвардия – ходимлар пулига кўз олайтирманг!” сарлавҳаси остида чоп этилган мақолага билдирилган МУНОСАБАТ

Блогернинг ёзишига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси масъул офицерлари Фарғона вилоятига ташриф буюриб, Қўриқлаш бошқармаси ходимларини аттестациядан ўтказишган. Аттестация давомида қўриқлаш хизмати ходимларидан маълум миқдорда пул йиғилиб полковник Фармонқулов янги “Трекер” автомашинасида кузатиб қўйилган”. Бу ва бошқа маълумотлар тўғрисида блогерга Қўриқлаш хизмати ходими томонидан маълум  қилинган.

Ушбу мақола чоп этилган кундан бошлаб Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур ҳолат юзасидан хизмат суриштируви белгиланган.

Мутасадди ходимлар томонидан олиб борилаётган суриштирув ишлари мобайнида аниқланишича, блогер Баҳодирхон Элибоевга маст холатида маълумот берган фуқаро Қўриқлаш хизмати ходими А.Г. бўлиб, баён қилинган айрим ҳолатлар у аттестациядан муваффақиятли ўта олмаганлиги учун жахл устида гапирилганлиги тан олинган. Шунингдек, ходим А.Г. “полковник Фармонқулов”нинг “Трекер” автомашинасида кузатиб қўйилганлиги ва шу каби маълум бир айтилган гапларни асослаб бера олмаслигини билдириб, ёлғон ахборот берганлиги учун Қўриқлаш хизмати ходимларидан ва Миллий гвардия қўмондонлигидан узр сўраган.

Миллий гвардия қўмондонлиги бундай ҳолатларга жиддий ёндашиб келганлигини таъкидлаган ҳолда, бугунги кунга суриштирув ишлари қатъий назорат остида давом этаётганлиги ва якуний натижалари бўйича Миллий гвардия матбуот хизмати томонидан қўшимча маълумот берилишини хабар қилади.

Миллий гвардия матбуот хизмати

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА