МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ТОҒДА ЯШИРИН ИШ ОЛИБ БОРАЁТГАН ТЕРРОРИСТИК ГУРУҲ ҚЎЛГА ОЛИНДИ (ўқув машғулот)

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари билан аҳолини турли вазиятларда террористик ва экстремистик таҳдидлардан ҳимоя қилишда аниқ ва тезкор ҳаракатланиш кўникмаларини юксалтириб бориш мақсадида мураккаб тоғ шароитларида ҳам ўқув машғулотлари ўтказилиши давом этмоқда.

Сурхондарё вилоятидаги Миллий гвардия бўлинмаларидан бирида ҳафта давомида олиб борилаётган ана шундай ўқувлар реал ҳолатга яқинлаштирилганлиги алоҳида аҳамият касб этиб, ҳарбий хизматчиларни руҳан тоблайди, жисмонан ва ақлан камолга етказади.

Республикамиз бўйлаб турли хил шароитларда доимий равишда ўтказиб келинаётган ўқув-тактик машғулотлар шу мақсадга қаратилган. Бу машғулотлар довюрак ўғлонларнинг жанговар қобилиятини ошириб, амалда ўзларига бўлган ишончи ортишига ва сергак бўлишларига асосий омил бўлиб хизмат қилади.

 

 

 

 

  

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА