ШУБҲАЛИ ШАХСДАН ГИЁҲВАНД МОДДА ТОПИЛДИ

2019 йил 27 октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жамоат тартибини сақлаш бўйича патруллик хизматини олиб бораётган Миллий гвардия  ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида шубҳали шахс тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан целлофанга ўралган 10 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилган.

Шубҳали шахс 1999 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи фуқаро Г.В. эканлиги аниқланиб, Гулистон шаҳар ИИБга топширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА