ТАЛАБАЛАР БИЛАН ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Куни-кеча И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш бўйича талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда асосий эътибор ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашнинг бугунги ҳолати ва долзарб масалаларини ёритишга, амалдаги қонун ҳужжатларидаги нормаларни тушунтиришга, ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва қонунбузарликларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг, айниқса, пиёдаларнинг айби билан содир бўладиган ЙТҲларнинг олдини олишга қаратилди.

Талабаларга пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган университет талабалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг кўп бора бузилиши тўғрисида маълумот берилиб, бундай қоидабузарликлар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги чораларига риоя қилмасликнинг салбий оқибатлари махсус тайёрланган видео орқали намойиш этилди.

Шунингдек, учрашув доирасида иштирокчиларни қизиқтирган энг долзарб масалалар муҳокама қилинди, ҳар бир саволга тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА