ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМАСИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!

Хабарингиз бор, мамлакатимизда қабул қилинаётган кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан олдин кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниши учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилиши йўлга қўйилган.

Шу қаторда, жорий йилнинг 28 октябрь санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳалари муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Қарорлар иловаларида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейи тўғрисидаги низом,  Умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисидаги низом ҳамда Умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларига ўқувчиларни қабул қилиш ва уларни ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомлар ўрин олган.

Ҳурматли юртдошлар, агар Сизларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида”ги ва “Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорлари қизиқтирса, жорий йилнинг 9 ноябрь кунига қадар қўйидаги ҳаволалар орқали Қарорлар лойиҳаси матни билан танишиб, ўз таклифларингизни киритишингиз мумкин. Ҳар бир таклиф белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ҳамда тегишлилиги бўйича Қарор лойиҳасига киритилиши эҳтимоли мавжуд.

 

Унутманг, Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим! Ёшларимиз келажаги учун барчамиз масъулмиз!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси – https://regulation.gov.uz/oz/document/9492

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси – https://regulation.gov.uz/oz/document/9493

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА