МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ

Жорий йилнинг 26 октябр куни соат 14:30 ларда Андижон вилояти Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи Сирдарё устига қурилган кўприкда хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари кўприк устида тўхтаган мактаб ўқувчисини кузатиб туриб, унинг шубҳали ҳаракатларини сезиб қолишган ва ёнига бориб суҳбатга чақиришган.

 Суҳбат чоғида ўқувчи қиз мактабда юз бераётган айрим ҳолатлар сабаб ўзини сувга ташламоқчи эканлигини маълум қилган. Ўз ўрнида Қўриқлаш хизмати ходимлари ўқувчининг хатти-ҳаракатлари нотўғрилигини таъкидлаб, зарур маслаҳатлар берганлар. Шундан сўнг ушбу ўқувчи яшаш жойига олиб борилиб, ота-онасига вазият тушунтирилган ҳолда топширилган.

 

Ўсмирлар ўртасида бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида Қўриқлаш хизмати ходимлари ташаббуси билан ушбу ҳудуддаги барча мактабларда педагогик жамоа ҳамда психологлар иштирокида учрашувлар ташкил қилиниб, мактаб ўқувчиларининг психологик кечинмалари ва уларнинг омиллари, ота-оналар ёки мактаб ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг психологик ҳолатига бепарволик билан қараш оқибатида ўсмирларда ўз жонини хавф остига қўйиш каби ҳолатлар юзага келаётганлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларининг сергаклиги туфайли яна бир инсонниг ҳаёти сақлаб қолинди.

Жорий йилнинг 28 октябр куни соат тахминан 15:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ушбу ҳудудда жойлашган Чорбоғ-1 кўпригида номаълум эркак киши кўприк ўртасига борганида ҳаракатдан тўхтаб дарёга юзланганлигининг гувоҳи бўлганлар. Бу вазиятдан шубҳаланган ходимлар тезда фуқаро томон ҳаракатланиб, тўхтатишларига қарамай фуқаро ўзини кўприкдан сувга ташлаган.

 

Сафдорлар И.О.Носиров ва Б.Б.Мирзаабдуллаевлар зудлик билан фуқарони сувдан олиб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатганлар. Ҳозирда ушбу фуқаро Бўстонлиқ тумани Марказий касалхонасига “чап оёқ суяги ёпиқ синиши” ташхиси билан ётқизилган.

Дастлабки суриштирув ишлари давомида ўзини сувга ташлаган шахс Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Г.Р. эканлиги аниқланган.

Содир бўлган ҳар икки вазиятда ҳам ҳолат “қаҳрамон”лари ёшлар эканлиги одамнинг дилини хира қилади. Миллий гвардия қўмондонлиги барчани ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтиришга чақиради.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА