ҲУҚУҚБУЗАРЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг суриштирув бўлинмалари ҳарбий хизматчилари томонидан аҳоли ўртасида пиротехника буюмларининг мавжуд турлари ва уларнинг инсон, айниқса ёшлар саломатлигига салбий таъсири, амалдаги қонунчиликка кўра ушбу фаолият билан шуғулланган фуқароларга маъмурий жавобгарликдан тортиб жиноий жавобгарликкача чора кўрилиши муқаррарлиги юзасидан тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Аммо, шунга қарамасдан юртимиз ҳудудида баъзи бир “тадбиркорлар” сабаб, ноҳуш ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Жорий йилнинг 21 октябрь куни пиротехника буюмлари билан қонунга хилоф муомала қилиш ҳолатини аниқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти бўйича суриштирув бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида фуқаро Ҳ.М. Фарғона шаҳар, Гулзор м.ф.й. ҳудудида жойлашган “Саёҳат” номли дўкон олдида фуқаро У.М.га чет элда ишлаб чиқарилган 1.440 дона “Трения” ва 4.320 дона “Британик” номли пиротехника буюмларини 2.200 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олиниб, унинг ҳатти-ҳаракатларига чек қўйилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 11 октябрь куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича суриштирув бўлимига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ЖКнинг 2501-моддаси (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши иш юритувига олиниши учун юборилган.

Унга кўра, 2019 йил 7 октябрь куни Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Шаҳартепа” м.ф.й. ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида фуқаро Ж.М. ва И.Н.лар фуқаро У.У.га жами 23.000.000 сўмга чет эл давлатида ишлаб чиқарилган 14.400 дона “Соловей разбойник” ва 144.000 дона “Трения” номли пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланганлар.

Бугунги кунда Миллий гвардия масъул офицерлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шаҳар (туман) ҳокимиятлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника буюмларини қонунга хилоф муомаласига қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА