ҲАРБИЙ ХИЗМАТ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ БИЛАН МУСТАҲКАМ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг бирида Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари таклиф қилинган ҳолда “Соғлом турмуш тарзига риоя этиш, овқатланиш тартиби ва гигиенаси” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.

Мазкур машғулотда Тошкент шаҳар Яшнабод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Тўраева Дилноза Мустафоевна, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими, 29-оилавий поликлиника бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Худоярова Зулфия Гулямовналар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбир малакали тиббиёт ходимлари томонидан ноанъанавий тарзда олиб борилиб, барча ҳарбий хизматчиларнинг фаол иштироки таъминланди. Маърузачилар ташкил қилинган ўқув нуқталарида “Бўй ва вазн индекси” бўйича ўзларининг фойдали ва амалий тавсияларини бериш билан бирга шахсий таркиб томонидан ўртага ташланган фикр ва мулоҳазаларга тиббий нуқтаи назардан баҳо бердилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА