ҲАМКОРЛИКДАГИ МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг барча бўлинмалари ҳарбий хизматчи ва ходимларининг жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган турли йўналишдаги ўқув машғулотлар ҳамкор вазирликлар билан биргаликда амалга ошириб келинмоқда.

Куни кеча Фарғона ва Наманган вилоятларида Миллий гвардия Марказий девони мутасадди офицерлари раҳбарлигида “Бўлинмаларнинг жанговар шайлигини юқори даражага келтириш, террористик-қўпорувчилик ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш, гаровга олинганларни озод этиш ҳамда портловчи воситаларни зарарсизлантириш ва тозалаш” мавзусидаги махсус тезкор режаси асосида ҳамкорликдаги махсус-тактик машқи ўтказилди. Мазкур машғулот Наманган шаҳрида жойлашган “OUTLET VODIY” МЧЖга қарашли собиқ нотўқимачи ишлаб чиқариш корхонасининг кўп қаватли биносида Давлат хавфсизлик хизматининг бўлинмалари, Наманган шаҳар ИИО ФМБ жанговар гуруҳлари шахсий таркиби ва Фавқулодда вазиятлар қуйи тизимига кирувчи хизматлар билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ўқув машғулотининг асосий мақсади, тегишли хизматлар ва тузилмаларнинг кучи ва воситалари билан тезкор бошқарувни амалга ошириш, ҳамкорликдаги махсус операциялар давомида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни самарали қўллаш орқали объектларда қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилишига қаратилган уринишларга чек қўйиш, гаровга олинган фуқароларни озод қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ушбу объектдан эвакуация қилиш, аниқланган портловчи воситаларни зарарсизлантириш, жамоат тартибини сақлаш, шахсий таркибни фавқулодда вазиятларда юқори даражада тайёргарлигини ташкил этишдан иборатдир.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА