ТАЪТИЛНИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ БИЛАН МАРОҚЛИ ЎТКАЗАЁТГАН ЁШЛАР – фотопост

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишлаб илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан юртимиз бўйлаб кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳрида жойлашган бўлинмалари томонидан Чилонзор туманидаги 585-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳамда Яшнобод туманидаги 19-сонли мусиқага ихтисослаштирилган мактабда ташаббусларнинг барча йўналишларини қамраб олган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Навоий вилояти буйича Миллий гвардия бўлинмасининг ташаббуси билан эса вилоят бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, Термиз шаҳрида Миллий гвардиянинг бўлинмасига бириктирилган умумий ўрта таълим мактабларидаги ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларининг ўқувчи-ёшлари иштирокида “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақалари юқори савияда ташкил этилди. Ўқувчи ёшларнинг таътил вақтларини унумли ўтказиш мақсадида уюштирилган синовли мусобақада Сурхондарё вилоятининг Узун туманида жойлашган 4-сонли, Олтинсой туманидаги 2-сонли, Музработ туманидаги 8-сонли, ҳамда Термиз шаҳридаги 9-сонли мактабларнинг 8-синф ўқувчилари орасидан шаклланган жамоалар ўзаро куч синашдилар.

Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор кучини ва шижоатини намоён эта олишларида туртки бўлиш орқали ҳарбий хизматга қизиқтиришни мақсад этган барча тадбирлар ёшларни шаҳдамликка чорлайди десак муболаға бўлмайди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА