МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИСИ РИШОД СОБИРОВ ЯНГИ ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНДИ

Бугунги кунда шиддат билан тараққий этиб бораётган халқаро глобаллашув шароитида миллий қадриятларимизни нафақат юртимизда, балки жаҳон майдонида янада оммалаштириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига мос ҳолда Ўзбекистон кураш федерацияси ходимларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириб бориш давр талаби ҳисобланади.

Ҳозирда юртимиз бўйлаб спорт соҳасига ёш, тажрибали спортчи-мутахассислар жалб этилиб, бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, дзюдо бўйича уч карра Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони, кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Ришод Собиров Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинлангани бунинг яққол мисолидир.

Ўзбекистон кураш федерациясида Илмий кенгашнинг жорий этилиши, Ришод Собировдек дунё спортида ўз ўрнига эга бўлган машҳур спортчининг миллий спортимизда муносиб ўрин эгаллаши, ишонамизки, курашнинг халқаро майдонда янада оммалашиб, юксалишига ва соҳа мутахассисларининг ҳар томонлама салоҳиятли бўлишига хизмат қилади.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА