ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯЛАРИ ҚЎМОНДОНЛИГИ УЧРАШДИ

Жорий 2019 йилнинг 11-13 ноябрь кунларига мўлжалланган Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони генерал-лейтенант Руслан Жаксылыков бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Ташрифнинг дастлабки кунида Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони Руслан Жаксылыков Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баходир Ташматов билан учрашди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш доирасида биргаликдаги ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА