ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО МУСОБАҚАДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ЧАВАНДОЗЛАРИ ҒОЛИБ

Жорий йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Испаниянинг Валенсия шаҳрида от спортининг “конкур” йўналиши бўйича навбатдаги халқаро мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур нуфузли беллашувнинг дастлабки кунида Осиё ва Европанинг етакчи чавандозлари ўртасида кечган баҳслар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаби чавандозлари учун муваффақиятли якунланди.

Бир нечта йўналишларда бўлиб ўтаётган мусобақанинг баландлиги 1 метр  40 сантиметр бўлган тўсиқлардан ўтиш беллашувларида маҳоратли ёш чавандоз С.Турғунбоев, 1 метр  20 сантиметр баландликдаги тўсиқларда кечган баҳсларида эса тажрибали чавандоз А.Толиббоевлар энг яхши натижани қайд этиб, халқаро мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлдилар.

Спортчиларимизнинг мазкур ютуғи натижасида Испаниянинг Валенсия шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси икки маротаба жаранглаб, давлатимиз байроғи юксакларга кўтарилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА