ЖИУ-ЖИТСУ БЎЙИЧА ТЕРМА ЖАМОАМИЗ ИЛК БОРА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА

Бирлашган Араб Амирлигининг пойтахтида спортнинг Жиу-житсу тури бўйича 15-24 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўз ишини бошлади. Мазкур турнирда иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирда Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди.

Жиу-житсу федерацияси мамлакатимизда ўз фаолиятини 2017 йилда бошлаган бўлсада, бугунга кунга келиб кўплаб ёшлар ушбу спорт турига катта қизиқиш билдиришган. Юртимизда қисқа муддат ичида мазкур спорт тури бўйича бир қанча мусобақалар ташкил этилиб, қатор халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритишга улгурган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам шакллантирилди.

Бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган сара спортчилар қатнашиши кутилмоқда. Ушбу мусобақада Жиу-житсу бўйича миллий терма жамоамиз илк бор иштирок этаётганига қарамай, 17 нафар энг кучли спортчиларимиз юқори натижаларни қўлга киритиш мақсадида қаттиқ тайёргарлик кўришган. Терма жамоа аъзолари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари К.Усмонов ва И.Хасановлар ҳам юртимиз шаънини ҳимоя қилишга бел боғлаганлар.

Жаҳон чемпионатига йўл олган спортчиларимизнинг рўйхати қуйидагича:

1. Жасур Джураев
2. Камол Усмонов
3. Ғайрат Набиев
4. Сухроб Усмонов
5. Ризо Сафаров
6. Асадулло Бозоров
7. Козимжон Камолов
8. Озод Қурбонмуродов
9. Хуршид Эшонходжаев
10. Иршод Хасанов
11. Шерзод Муталов
12. Жайрона Уринбоева
13. Азизбек Тохиров
14. Мансурбек Худойбердиев
15. Муродилло Аблоқулов
16. Руслан Якубов
17. Гулсанам Мирзарахимова
18. Юсуфбой Якубов

Биз бўлиб ўтадиган мусобақада ҳамюртларимизга омад тилаб, мамлакатимиз байроғини шоҳсупанинг юқори ўринларига кўтаришига ишонч билдириб қоламиз!

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА