ДАВЛАТ БАЙРОҒИ – ФАХРИМ ВА ҒУРУРИМ!

Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олиб қарамайлик, давлат рамзлари Ватан тимсоллари сифатида ҳамиша азиз ва муқаддас саналган. Ҳамма замонда ҳам булар шунчаки давлат сиёсатини амалга ошириш воситасигина эмас, балки жуда катта ижтимоий-маънавий аҳамият касб этган.

Ватанимиз мустақилликка эришганидан кўп ўтмай, 1991 йилнинг 18 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташкари ўтказилган VII  сессиясида мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган. Бугун байроғимиз халқимизнинг ифтихор тимсолига айланганига 28 йил тўлди.

Ана шундай тарихий сана муносабати билан республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисм ва муассасалари томонидан бир қатор ташкилотлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда турли кўринишдаги тадбирлар ташкил этилмоқда.

17-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри ва юртимизнинг ҳар бир ҳудудида Миллий гвардия ҳарбий отлиқ отрядларининг “Ўзбeкистон Давлат байроғи марши” бўлиб ўтди. Маршлар давомида отлиқлар отряди билан бир қаторда авто ва мото бўлинмалар ҳамда велоспортчилар иштирокида байроғимиз баланд кўтарилган саф юришлари ўтказилди.

Шунингдек, Жиззах давлат педогогика институти академик лицейи биносида “Байроққа садоқат – Ватанга садоқат” шиори остида лицей ўқитувчилари ҳамда Жиззах вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ҳодимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида махсус викторина ўтказилди. Жиззах вилоятининг кириб келиш дарвозасида эса ҳарбий хизматчилар ёрдамида узунлиги 90 метр, эни 60 метр бўлган байроғимиз намойиши ташкил этилди.

Навоий вилоятида Миллий гвардия бошқармаси ҳамда бўлинмалари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи – фахрим ва ғурурим” шиори остида ёшлар иштирокидаги шеърхонлик кечаси ва бадиий дастурларни ўз ичига олган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тошкент вилоятида жойлашган Миллий гвардия бўлинмаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қибрай тумани Кенгаши билан ҳамкорликда “Халқ ва армия якдил” шиори остида шу туманда жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабида “Ёш гвардиячи” спорт мусобақасини ташкил этди.

Термиз шаҳрида эса “Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида ёшлар ўртасида югуриш бўйича марафон бўлиб ўтди. Шу билан бирга Миллий гвардиянинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Қизириқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Давлат байроғи – менинг ифтихорим!” шиори остида тумандаги таълим муассасалари ўқувчилари ва маҳаллалардаги вақтинча ишсиз ёшлар иштирокида спортнинг бир қатор турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти томонидан ҳам байрам муносабати билан бир қатор тадбирлар, хусусан ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида “Ватанимнинг қадрли тимсоли” шиори остида расм чизиш беллашуви ҳамда Олмазор туман ҳокимлиги билан хамкорликда “Ўтмиши буюкдир, эртаси порлоқ – улуғ юрт кўшкида ҳилпирар байроқ” шиори остида мусиқий-маданий тадбир ташкил этилди.

Бўлиб ўтган беллашувлардаги барча ғолиблар ва тадбирларнинг фаол иштирокчилари Миллий гвардия бошқармалари томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Шунингдек, тадбирлар доирасида Миллий гвардия бўлинмалари томонидан китоб ярмаркалари. кўргазмали чиқишлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий теҳникалар намойишлари ўтказилди.

Давлат байроғига бағишланган бу каби тадбирлар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

  

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА