ЖАЖЖИ ҚАЛБЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИБ!

Болаларнинг беғубор кулгуси, самимий қувончи бутун оламни шодликка тўлдиради. Меҳр риштаси бўлган фарзандлар билан оила мустаҳкам, ҳаёт рангин ва нурафшондир.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни жажжи кичкинтойларнинг байрами сифатида ҳар йили кенг нишонланади. Юртимизда карантин эълон қилинган бўлса-да, болажонларга байрамона кайфият улашиш мақсадида Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчи ва ходимлари хайрия ишларига бел боғладилар. 

Эзгуликка бурканган ушбу кунда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, шифохонада даволанаётган ёхуд ногирон болажонлар, хизмат чоғи ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари улашилди. Жажжи ширинтойлар кўзидаги қувонч, юзларидаги табассум барчага олам-олам шодлик бахш этди. 

Бу каби тадбирлар улғайиб келаётган ёш авлод қалбида Она Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни, буюк юрт ҳимоясидаги фарзанд эканлигига ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фарғона вилояти

Наманган вилояти

Андижон вилояти

Жиззах вилояти

Самарқанд вилояти

Бухоро вилояти

Қашқадарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент вилояти

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА