Сурхондарё вилоятида маҳаллалардаги жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф этиш, ҳудуд тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия...

Сурхондарё вилоятида маҳаллалардаги жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф этиш, ҳудуд тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, бу борадаги ишлар тизимли равишда ташкил этилиб келинмоқда. Термиз шаҳрида ташкил этилган тадбирда ҳам мазкур йўналишда бажарилиши лозим бўлган жиҳатлар атрофлича муҳокама этилди. Миллий гвардиянинг аёл ҳарбий хизматчилари, ИИБнинг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ва ҳудуд профлактика инспектори ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакилидан иборат ишчи гуруҳ олдидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди. Шундан сўнг, жойлардаги креминоген вазиятни яхшилаш, оилавий ажримларни олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уйма-уй юриш асносида аҳолининг яшаш шароитларини ўрганишга киришилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА