30 ИЮНЬ – ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ ТАШАББУСИ БИЛАН ЁШЛАР ВА БОЛАЖОНЛАРНИ ЯНАДА ШОД ЭТИШ МАҚСАДИДА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ БИР ҚАТОР ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ...

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари ташаббуси билан ёшлар ва болажонларни янада шод этиш мақсадида республикамиз бўйлаб бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Хусусан, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида жойлардаги кўп қаватли уйлар олди майдонларида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам кечаси ўтказилди.
Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан аҳоли гавжум жойлардаги болажонларга совғалар улашилган бўлса, Андижон вилояти Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини байрам билан қутлаб, уларнинг таълим олишида фойдали бўлган китоб ва плакатлар совға қилдилар. Шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган Миллий гвардия бўлинмаларидан бирида ҳарбий хизматчилар фарзандлари ўртасида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” мавзусида онлайн танлов ташкил этилиб, унинг ғолиблари бўлинма раҳбариятининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА