АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ЯҚИНДАН ЁРДАМ БЕРИЛМОҚДА...

Фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли орасида камбағалликни камайтириш чораларини кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Нукус шаҳрида жойлашган маҳаллаларга ташриф буюриб, ўрганиш ишларини олиб боришда давом этмоқдалар. Хусусан, куни кеча ҳарбий хизматчилар томонидан 5 та маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида ўтказилган ишлар натижасида якка тартибдаги тадбиркорликка қизиқиш билдирган оилаларга кредит олиш масалаларида маслаҳатлар берилди, 10 дан ортиқ муаммоли оилалар билан психологик суҳбатлар олиб борилди, кам таъминланган ва даромадини йўқотган 20 га яқин оилаларга жами 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий буюмлар тарқатилди. “Ақ жағыс” МФЙ раиси Т.Алланиязов: “Коронавирус пандемияси бошланганидан буён 3 ойдан ортиқ вақт ўтган бўлса, шу кунга қадар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари бир неча маротаба ҳайр-эҳсон ишларини амалга ошириб, оғиримизни енгил қилиб келмоқда. Синовли кунларда бизга ёрдамчи бўлаётган ҳарбий хизматчиларга маҳалламиз номидан чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз” – деган эзгу фикрларини билдирди. Республика бўйлаб Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари томонидан жойларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА