ДЖУРАЕВ РУСТАМ МИРЗАЕВИЧ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор

Биография:

Джураев Рустам Мирзаевич, 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Олий маълумотли, 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Академиясини тамомлаган.

Ички ишлар идораларидаги фаолиятини 1989 йилда жиноят-қидирув бўлимининг кичик инспектори сифатида бошлаган. Хизмат фаолияти давомида Юнусобод тумани ИИБ тергов ва тезкор бўлинмалари, Тошкент шаҳар ИИББ, Ўзбекистон Республикаси ИИВда турли лавозимларда фаолият юритган.

2008-2012 йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида турли лавозимларда хизмат қилган.

2012-2015 йй. – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи.

2015 й. – Наманган вилояти ИИБ бошлиғи.

2015-2017 йй. – Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи.

2017-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.

2018-2020 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист (2014 й.). Идоравий мукофотларга эга.

ШАКИРОВ ШУХРАТЖОН ТАХИРОВИЧ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари

Биография:

Шакиров Шухратжон Тахирович, 1978 йил 28 август куни Фарғона вилояти, Риштон туманида туғилган. Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини тамомлаганидан сўнг, 1999-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида турли лавозимларда хизмат қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

Хизмати давомида, 2012-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий хавфсизлик Кенгашининг етакчи консултанти, Кенгаш котибининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги Фармони билан Шакиров Шухратжон Тахирович, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2016 йил 26 июндаги буйруғи билан Шакиров Шухратжон Тахировичга полковник ҳарбий унвони берилган.

Хизмати давомида “Содиқ хизматлари учун” медали,  “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони ҳамда бошқа кўплаб мукофотлар билан тақдирланган.

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА