Тоғ бағрида дам олувчиларнинг масъулияти // Ўзбекистон чемпионати мусобақасига тайёргарлик давом эттирилмоқда //Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларида Миллий гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлиги таъминланмоқда //Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан республикамиз бўйлаб тарбияси оғир ва кўмакка мухтож ёшлар билан, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги манзилли ишлар амалга оширилмоқда // Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди //  "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари жадаллик билан давом эттирилмоқда // Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра, Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс, воқеа жойида қўлга олинди // Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди // «Темурбеклар мактаби»: мардлик ва ватанпарварлик маскани //  Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En
Ҳамдамов Алишер Ўктамович (21.03.1982 - 19.12.2021)

Батафсил

Ҳамдамов Алишер Ўктамович

Сафдор Ҳамдамов Алишер Ўктамович 1982 йил Бухоро вилояти, Пешкў туманида туғилган. Оилали, бир ўғли икки нафар қиз фарзанди бор. А. Ҳамдамов 2001 йилда Бухоро Автомобиль ва йўллари техникумини тамомлаб Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими Алоҳида милиция батальони милиционери лавозимига ишга кирган. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси Қоровулбозор тумани қўриқлаш бўлими сафдор-ходими лавозимида хизмат қилган. Сафдор А.Ҳамдамов хизмат фаолияти жараёнида ташаббускорлиги, тартиблилиги, масъулиятлилиги билан хизматдошлари ўртасида ҳурматга сазовор бўлган, қўйилган вазифа ва мажбуриятларини виждонан бажариши ҳамда намунали ходим сифатида бошқалардан ажралиб турар эди. 2021 йилнинг 19 декабрдан 20 декабрга ўтар кечаси Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли нефть ва газни қайта тайёрлаш бошқармасига қарашли “Қумли” ГТҚ мобиль йўналишининг 34 км дан 49 кмгача бўлган масофада хизмат олиб бориш жараёнида соат 05:15лар атрофида қўриқланадиган йўналиш қувурининг тақиқланган қисмидан шубҳали номаълум УАЗ русумли (давлат рақами бўлмаган) автотранспорт воситаси ҳаракатланиб кетаётганлиги сабабли, ушбу автотранспорт воситасини тўхтатиш мақсадида, ўз хизмат автомашинасидан тушиб тўхташ ишорасини берган, аммо УАЗ русумли автомашина ҳайдовчиси унинг қонуний талабига бўйсунмасдан уриб кетиши оқибатида хизмат вақтида вафот этган. 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Жасорат” медали билан тақдирланган. Миллий гвардия ходими Сафдор Ҳамдамов Алишер Ўктамовичнинг кўрсатган қаҳрамонлиги, сафдошлари ҳамда барча яқинлари ва дўстларининг хотирасида абадий қолади.
Суяров Хусниддин Зокирович (06.07.1989-01.05.2020)

Батафсил

Суяров Хусниддин Зокирович

III даражали сержант 1989 йил 6 июлда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. Оилали, икки нафар фарзандни тарбиялаган. Болалигидан ҳарбий бўлишни орзу қилган Х.Суяров 2007 йилда Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилган. Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида шартнома асосида муҳандис-сапёр гуруҳи мутахассиси лавозимида хизмат қилган. 2020 йил 1 майда техноген фалокат натижасида Сардоба сув омборининг тўғонларидан бири ёрилиб кетган. III даражали сержант Х.Суяров Миллий гвардиянинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи таркибида Мирзаобод вилоятининг Учтом аҳоли пункти аҳолисини эвакуация қилиш бўйича тезкор қутқарув ишларида фаол қатнашган. Фуқароларни сув тошқинидан қутқариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган Хусниддин Суяров вафотидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан "Жасорат" медали ва Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан - I даражали "Намунали хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондонлиги Хусниддин Суяровнинг ўзи ўқиган Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 4-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида барельфини ўрнатиш режалаштирилган. Хотира абадий, жасорат мангу Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси III даражали сержант Хусниддин Суяровнинг кўрсатган қаҳрамонлиги Мирзаобод вилоятининг Учтом аҳоли пункти аҳолиси, сафдошлари ҳамда барча яқинлари ва дўстларининг (миннатдор) хотирасида абадий қолади.
Суюнов Хазрат Кароматович (01.06.1992 – 01.05.2020)

Батафсил

Суюнов Хазрат Кароматович

Оддий аскар 1992 йил 1 июнда Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган. Уйланган, бир нафар фарзандни катта қилган. Х.Суюнов Ватанга содиқ ва ҳалол хизмат қилишни истаган ҳар бир инсон каби 2018 йилда Ўзбекистон Қуролли Кучлар сафига қўшилган. Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида шартнома асосида махсус вазифаларни бажарувчи отряд мергани лавозимида хизмат қилган. 2020 йил 1 майда техноген фалокат натижасида Сардоба сув омборининг тўғонларидан бири ёрилиб кетган. Оддий аскар Х.Суюнов Миллий гвардиянинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи таркибида Мирзаобод вилоятининг Учтом аҳоли пункти аҳолисини эвакуация қилиш бўйича тезкор қутқарув ишларида фаол қатнашган. Аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш вақтида кучли сув оқимида қолиб кетган. Уч ой давомида ўтказилган фаол қидирувлар ижобий натижа бермаган. Шу муносабат билан, оддий аскар Х.Суюнов бедарак йўқолган деб эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган Суюнов Хазрат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан "Жасорат" медали ва Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан - I даражали "Намунали хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондонлиги Хусниддин Суюновнинг ўзи ўқиган Навоий вилояти Нурота туманидаги 10-сонли умумтаълим мактаб ҳудудида барельфини ўрнатиш режалаштирилган. Хотира – абадий, жасорат – мангу… Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси оддий аскар Суюнов Хазратнинг кўрсатган қаҳрамонлиги Мирзаобод вилоятининг Учтом аҳоли пункти аҳолиси, сафдошлари ҳамда барча яқинлари ва дўстларининг (миннатдор) хотирасида абадий қолади.  
Абдулвохидов Абдулходи Абдулазиз ўғли (27.06.1994 – 10.02.2020)

Батафсил

Абдулвохидов Абдулходи Абдулазиз ўғли

Сафдор 1994 йил 27 июнда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. А.Абдулвоҳидов 2015 йилда Фарғона ҳарбий-техник лицейини тугатиб, Ўзбекистон Қуролли Кучлар сафига хизматга кирган. Миллий гвардия Наманган вилояти қўриқлаш хизмати Норин тумани объектларини қўриқлаш бўйича 4-алоҳида отряд гуруҳининг сафдор ходими лавозимида хизмат қилган. 2020 йил 10 февраль куни Наманган вилояти Уйчи туманида хизмат ўташ вақтида қўриқлов остига олинган ҳудуддан оқиб ўтувчи Норин дарёсида чўкаётган аёлни кўриб қолиб, тезкорлик билан уни ҳаётини сақлаб қолган, афсуски, кучли сув оқими натижасида ўзи ҳалок бўлган. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган Абдулходи Абдулвохидов вафотидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан "Жасорат" медали билан тақдирланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондонлиги Абдулходи Абдулвохидов нинг ўзи ўқиган Наманган вилояти Тўрақорғон туманидаги 3-сонли умумтаълим мактаб ҳудудида барельфини ўрнатиш режалаштирилган. Хотира абадий, жасорат мангу Миллий гвардия ходими сафдор Абдулвохидов Абдулходининг кўрсатган қаҳрамонлиги сафдошлари ҳамда барча яқинлари ва дўстларининг (миннатдор) хотирасида абадий қолади.
Text to speech