Пойтахтимизда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди // Жиззах вилоятида МИБ томонидан қидирувга берилган, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган фуқаро ушланди// Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятини якунлади//Табиатни муҳофаза қилишда Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилмоқда / /  Хоразм вилоятида заргарлик буюмларини ўғирлаганликда гумон қилинган шахс ушланди / / Ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ноқонуний йўл билан пул топишни ўйлаган шахс қўлга олинди  / / “Бўлинмаларда хизмат интизомини мустаҳкамлаш амалиёти, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олишнинг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди  / / "Ёш гвардиячилар" болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  фаолияти бўйича саволларга мактаб директори   Шукуров Иброҳим Рихсибоевичнинг жавоби // Давлатимиз раҳбарининг умумтаълим мактаблари битирувчиларига табриги  // “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди / / Фарғона вилоятида куч тузилмалари ҳамкорлигида тоифаланган объектларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича тактик-ўқув машғулотлари ўтказилди // Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Тошкент шаҳрида ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалий ижроси Шойҳонтохур туманида Миллий гвардия қўмондонлиги раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан таъминланмоқда.//Миллий  гвардия Тошкент Темурбеклар мактабида “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилди.//Сурхондарё  вилоятида мактаб ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшлари иштирокида навбатдаги ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди // Урганч шаҳрида қурилиш материалларини ўғирламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди //Оғир тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочишга уринган фуқаро ушланди//9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари томонидан маъданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди// Сардоба фожиаларида  қаҳрамонларча  ҳалок бўлган, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Суяров Хусниддин Зокировичнинг  Сирдарё вилояти Боёвут туманида таҳсил олган 4-сонли умумтаълим мактабида бюсти ўрнатилди // Тошкент вилоятида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида тадбир бўлиб ўтди // Миллий гвардия биринчилиги учун саралаш мусобақаси ғолиблари Самарқанд бўлиб ўтадиган финал босқичида учрашди // Ҳудудларда “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилмоқда // Функционал кўпкураш федерацияси томонидан «UZBEK RACE-2023» мусобақаси ўтказилди// “Темурбеклар мактаби” директори ўринбосари Тошкент ҳарбий академик лицейи битирувчилари учун яратилган имтиёзлар ҳақида айтиб ўтди. // Тошкент вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари янгиланган Конституциянинг мазмун-моҳияти ва унга ойдинлик киритиш бўйича ўтказилган тадбирларда иштирок этди  / / Ҳафтанинг ҳар жума куни соат 20.00 да YouTube да Сўраган эдингиз ... дастурини томоша қилишингиз мумкин  // Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида сайёр қабул бўлиб ўтди // Нукусда «Қўриқлаш» хизматининг афзалликлари ҳақида аҳолига сўзлаб берилди. // Навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатидир” мавзусига бағишланди. //Миллий гвардия Марказий девонида "Миллий Наврўз таомлари" кўрик танлови бўлиб ўтди//Айём муносабати билан Сурхондарё вилоятида “Улоқ-кўпкари” мусобақаси ўтказилди// Фарғона вилоятида "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин-жонажон Ўзбекистоним" шиори остида Ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди// Жиззах вилоятида ўтказилган сумалак сайли барчага байрамона кайфият улашди // Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарларни уйларига кузатиш маросими бўлиб ўтди / / Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев "Термиз" дала ўқув майдонида қўшинларнинг ўқувини кузатди / / Республика миқёсида ўтказилган "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари фаол иштирок этишди. / /Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони / / Фарғона вилоятида "хавфсиз ҳудуд" ва "хавфсиз шаҳар" профилактик тадбирлари давом этмоқда / / Андижон вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди. / / Хоразм вилоятида ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Қорақалпоғистон Республикасида "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир" мавзусида ўқувчи ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди. / / Пойтахтимизнинг Олмазор туманида Миллий гвардия қўмондони бошчилигида "Яшил макон" умуммиллий акцияси доирасида кўчат экиш ишлари бошланди // Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларида "Очиқ эшиклар куни ва ёш авлод учун спорт тадбирлари ўтказилмоқда. // Миллий гвардиянинг Telegram канали орқали ёшлар бўш вақтларини қандай ўтказганлиги ҳақидаги репортажни томоша қилинг //Хоразм вилоятида Миллий гвардия қўмондони бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан давлатимиз раҳбари топшириқлари ижроси таъминланмоқда // Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари томонидан ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" ва спорт тадбирлари ташкил этилди // Жорий йилнинг 6 февраль куни Миллий гвардия қўмондони бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида ўз фаолиятини бошлади // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг "Тошкент зеболари" рақс ансамбли Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли фестивалда иштирок этди // Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди // Миллий гвардия Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида пойтахт ёшлари ва уюшмаган ўсмирлар иштирокида "Ҳарбий ватанпарварлик" тадбири ташкил этилди // "Маънавият ва маърифат ишлари аълочиси" кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали топширилди //  16—22 январь кунлари Тошкент шаҳрининг Миллий гвардияга бириктирилган бешта туманида 41581 та турар-жой ва ижтимоий объектларда электр таъминоти тикланди // Миллий гвардиянинг барча ҳудудий бўлинмаларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларни ошириш юзасидан чора-тадбирлар ўтказилмоқда//Миллий гвардиянинг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейида ҳарбий соҳада илғор педагогик тажрибани оммалаштириш усулларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди // Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармасида ёшлар учун очиқ эшиклар куни ўтказилди "Темурбеклар мактаби" Ҳарбий академик лицейларда илғор педагогик тажрибани оммалаштириш усулларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди // Президент: "Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ бўлиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф билан адо этаётган баҳодир ва довюрак ҳарбийларимизга Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!" / / Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Президент хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 17 нафар ҳарбий хизматчиси ва ходимлари Президент Фармони билан орден ва медаллар билан тақдирландилар . Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан ҳамкасбларимизни табриклаймиз! / / Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига янги хонадон калитлари топширилди  / / Президент Фармонига асосан  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мукофотланди / / Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган Қуролли кучлар чемпионати учун қўл жанги мусобақалари ғолиблари тақдирланди / / Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида "Миллий гвардия ва ёшлар" мавзусида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби прокуратура ходимларини касб байрами билан чин дилдан табриклайди! / / Миллий гвардия Марказий девонида ҳарбий интизомнинг ҳолати ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган кенгайтирилган видеоконференция бўлиб ўтди / / Республика миқёсида "Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир" шиори остидаги ватанпарварлик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари томонидан "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" номли услубий қўлланма нашрга тайёрланди / / "Коррупция ва терроризмга қарши курашда маънавиятнинг ўрни" мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди//Бухоро вилоятида"ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди" шиори остида хайрия тадбири ўтказилди./ /  Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети "Жисмоний тайёргарлик ва спорт" кафедраси ўқитувчиси Ф. Салимовнинг илмий мақоласи "FRANCE international scientific-online conference: "SCIENTIFIC APPROACH TO THE MODERN EDUCATION SYSTEM" республика илмий-услубий конференция журналида чоп этилди / / Миллий гвардия бўлинмаларида ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда / / Қувноқлар ва зукколар кўрик-танлови финал босқичида Жамоат хавфсизлиги университетининг "ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР" жамоаси фахрли 3- ўринни қўлга киритди. / / Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган QATAR CUP халқаро мусобақада Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Достон Ёқубов олтин медални қўлга киритди / / Республикамиз бўйлаб болаларга Президент совғалари топширилди ва байрамона кайфият улашилди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг янги йил табриги / / Йил сарҳисоби ва Янги йилга билдирилган эзгу тилаклар/ / пиротехника хавфлари ҳақида огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирманг, болаларнинг соғлиғига хавф солманг, уларга пиротехника, оташин, оташин ва бошқа пиротехника буюмлари билан кўнгил очишга имкон bering. Эҳтиёт ва ҳушёр бўлинг! Янги йилни байрамона кайфиятда кутиб олинг! / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси // Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда 2023 йил "Инсонга ғамхўрлик ва сифатли таълим йили"деб эълон қилинди. // "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди / / Чекка ҳудудларда аҳоли, ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун арзон нархларда ярмаркалар ташкил этилди / / Миллий гвардия қўмондони Тошкент автобус йўналишларида ҳарбий хизматчи ва ходимларга бириктирилган (1, 2 ва 5-сонли) автотураргоҳлар йўловчиларининг фикр ва мулоҳазаларини тинглаб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берди //Конституциямизнинг 30 йиллиги арафасида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди / / Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” акциясида иштирок этди / / Самарқандга Нурафшон шаҳридан йўлга чиққан қорабайир отлари карвони етиб келди / / Амударё туманида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари эҳсон қутисини ўмармоқчи бўлган босқинчини қўлга олдилар / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари пиротехника воситалари савдосига чек қўйишда давом этмоқда / / Навоий вилоятида жойлашган дала ўқув полигонида офицерлар таркиби иштирокида ўқув йиғини ўтказилди / / Халқаро ногиронлар кунида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари имконияти чекланган болалар учун тадбир ташкил этдилар / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Баҳодир Жалолов америкалик рақиби устидан нокаут ҳисобида ғалаба қозонди / / Республикамиз бўйлаб пиротехника воситалари савдосига қарши ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар давом этмоқда / / Олтиариқ туманида топилган эски "снаряд" зарарсизлантирилди/ / Ноқонуний йўллар орқали олиб ўтилган маиший техникалар аниқланди / / Пора эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс жиноят устида қўлга олинди / / Фарғона вилоятида катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди/ / Тошкент, Фарғона, Жиззах минтақавий ўқув марказларида навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ходимларга сертификатлар топширилди/ /Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг ахборот технологиялари соҳасидаги илғор ғоялари қўллаб-қувватланмоқда/ / Қўл жанги ва бокс бўйича Осиё чемпионатлари, шунингдек,"Янги нафас" югуриш мусобақаси ғолиблари Миллий гвардия қўмондони томонидан тақдирланди / / Навоий вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди / / Пиротехника воситалари савдосига қарши профилактик тадбирлар ўтказилмоқда/ / Миллий гвардия қўмондони раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.  / / Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида қўл жанги бўйича Осиё чемпионатида зафар қозонган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди // Қўл жанги бўйича Осиё чемпионатида спортчиларимиз 6 олтин, 3 кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Табриклаймиз! // Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган "Янги нафас"  спорт мусобақаси 1300га яқин спортсеварларни бирлаштирди // Тиббиёт ходимлари куни  муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Ўз O'z Ру En

Джураев Рустам Мирзаевич

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор

Таржимаи ҳол

1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1986-1988 йилларда муддатли ҳарбий хизматни ГСҚГда ўтаган.

Олий маълумотли, 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 1989 йилнинг апрель ойида жиноят-қидирув бўлимининг кичик инспектори лавозимидан бошлаган.

1990-1994 йилларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Акдемиясида кундузги таълимда таҳсил олган.

1994 йилдан 2003 йилга қадар Қарши шаҳар ИИБ, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББда терговчи, катта терговчи бўлиб ишлаган.

2003-2008 йй. – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув ва Тергов Бош бошқармаларида турли лавозимларда хизмат қилган.

2008-2012 йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида инспектор, етакчи инспектор, бош инспектор лавозимларида фаолият юритган.

2012-2015 йй. – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи.

2015 й. февраль-октябрь ойларида – Наманган вилояти ИИБ бошлиғи.

2015-2017 йй. – Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи.

2017-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.

2018-2020 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган.

2020 йил 11 сентябрдан Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳозафа қилувчи органлар қўл жанги федерацияси раиси.

2021 йил 27 сентябрдан Камондан отиш федерацияси раиси.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист (2014 й.). 2018 йил 14 февраль куни генерал-майор унвони берилган.

Идоравий мукофотларга эга.

 

Ибрагимов Инамжон Абдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари

Таржимаи ҳол

1973 йилда Сирдарё вилоятида туғилган.

Олий маълумотли, 1996 йилда ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техник билим юртини; 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясини; 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув Академияси курсларини тамомлаган

Хизмат фаолиятини 1996 йилнинг август ойида ИИВ Ички қўшинлар ҳарбий қисмида мотоўқчи взводи командири лавозимидан бошлаган.

1997 йилдан 2003 йилга қадар ИИВ Ички қўшинлар ҳарбий қисмларида взвод командири, штаб бошлиғининг жанговар тайёргарлик бўйича катта ёрдамчиси, ишғол отряди командири, штаб бошлиғи ўринбосари, махсус бригада бўлим бошлиғи, махсус бригада махсус тезкор батальони командирининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи бўлиб ишлаган.

2003-2005 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси тингловчиси.

2005 – 2017 йй. – Мудофаа Вазирлиги ҳарбий қисмлар ва бирлашма командири.

2017-2018 йй. - Миллий гвардия Марказий девони ишлар бошқармаси бошлиғи.

2018 – 2021 йй. - Миллий гвардия махсус бригада командири.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 ноябрь кунидаги 12-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан 2010 йилда “Жасорат” медали билан тақдирланган.

Мамаюсупов Сарвар Дехканович

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

Таржимаи ҳол

1978 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

Олий маълумотли, 2000 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти; 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 2000 йилда ШҲО таркибидаги ҳарбий қисм махсус вазифалар отряди командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари сифатида бошлаган.

2005-2007 йй. – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси тингловчиси;

2007-2020 йй. – Мудофаа вазирлигида тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2020 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

2021 йил 10 августда Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

2022 йил 26 апрелда Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сормонкулов Адхамжон Райимович

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари

Таржимаи ҳол

1974 йилда Андижон вилоятида туғилган.
Олий маълумотли, 1996 йилда Тошкент олий-умумқўшин қўмондонлик билим юртини тугуллаб ушбу билим юртида ўз хизмат фаолиятини бошлаган.
1998-2017 й.й Мудофаа вазирлиги тизимидаги Олий ҳарбий таълим муассалари ва ҳарбий қисмларида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.
2008- 2010 й.й Қуролли Кучлар Академияси тингловчиси.
2017 й. Ички ишлар вазирлиги ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари-штаб бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
2018-2022 й.й Миллий гвардия ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари, Марказий девон бошқарма бошлиғи, Штаб бошлиғи, ҳарбий қисм командири лавозимларида хизмат қилган.
2022 йилда Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан 2022 йилда II даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган.

Ганиев Мамиржон Жомолдинович

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари-Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи

Таржимаи ҳол

1979 йилда Андижон вилоятида туғилган.

Маълумоти – олий, 2001 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти; 2005 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг малака ошириш факультети; 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси; 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 2001 йилда Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округида ҳарбий қисм комендантлар гуруҳи командири лавозимида бошлаб, кейинчалик турли лавозимларда хизмат қилган.

2007-2009 йй. – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг тингловчиси;

2009-2010 йй. – Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари - штаб бошлиғи;

2010-2012 йй. – Ўзбекистон Республикаси Олий стратегик таҳлил ва прогнозлаш мактаби талабаси;

2012-2020 йй. –  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Қўшма штаб-квартирасида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши аппаратида турли лавозимларда хизмат қилган.

2020 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари – Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Text to speech